Ўзбекистон Республикасида «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

2000px-Handicapped_Accessible_sign.svg

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси. Мазкур қонун ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик белгиси бўйича камситишларсиз, жамиятнинг бошқа аъзолари билан биргаликда ижтимоий интеграциялашуви, уларнинг ҳаётнинг барча жабҳаларида иштирок этиш имкониятини кафолатлаш мақсадида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини бошқаради ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя қилинишига асосланади.

ЛОЙИҲА.

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси томонидан ишлаб чиқилган

 Ўзбекистон Республикасида «Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонун лойиҳаси

 1-боб. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Қонун мавзуси (предмети)

Мазкур қонун ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик белгиси бўйича камситишларсиз, жамиятнинг бошқа аъзолари билан биргаликда ижтимоий интеграциялашуви, уларнинг ҳаётнинг барча жабҳаларида иштирок этиш имкониятини кафолатлаш мақсадида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини бошқаради ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқлари ва эркинлигига риоя қилинишига асосланади.

 2-модда. Асосий тушунчалар

Ушбу қонун қуйидаги асосий тушунчаларни ўрнатади:

ногирон – барқарор жисмоний, руҳий, ақлий ёки сенсор нуқсонларга эга бўлган ва улар жамият ҳаётида тўлиқ ва самарали иштирок этишига халақит берадиган  шахслар;

 оқилона мослашув –   имконияти чекланган шахслар бошқалар билан баробар инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларидан фойдаланишлари ёки уларни амалга оширишлари зарур бўлганида зарурий ва мутаносиб ўзгаришлар ва келишувларни содир этиш

универсал дизайн нарса, атроф-муҳит, дастурлар ва хизматларни имкон қадар барча томонидан мослаштириш ёки махсус лойиҳалаштириш заруратисиз қўллаш мумкин бўлган тарзда лойиҳалаштириш. Универсал дизайн зарурат туғилганида муайян имконияти чекланган шахслар гуруҳи учун ёрдамчи мослашишларни инкор этмайди;

мулоқот –  тиллар, матнлар, Брайль алифбоси, тактил (бўртма) мулоқот, йирик шрифт, оммабоп мультимедиа воситаларидан босма материаллар, аудиовоситалар, оддий тил, ўқиб берувчилар, шунингдек, ҳаммабоп ахборот-коммуникация технологиялари билан биргаликда, мулоқотнинг кучайтирувчи ва муқобил услублари, усуллари ва шакллари каби тенг фойдаланишни ўз ичига олади;

тил – нутқ ва имо-ишора тили ҳамда нутқий бўлмаган тилларнинг бошқа шаклларини ўз ичига олади;

ногиронлик белгиси бўйича камситилиш -  ногиронлик туфайли содир бўладиган исталган фарқ, истисно ёки чегаралашни билдиради, бундай фарқ, истисно ёки чегаралаш натижасида инсоний ҳуқуқ ва асосий эркинликларининг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, фуқаролик ва истаган бошқа соҳада бошқалар билан тенг тан олиниши, жорий этилиши ёки амалга оширилиши инкор этилади ёки камайтирилади. У камситилишнинг барча шаклларини, жумладан, оқилона мослашувни рад этишни ўз ичига олади;

оммабоплик – жисмоний муҳитни – бино, транспорт, ахборот ва алоқаларни ногиронлиги бўлган шахсларнинг талабларига мослаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар ва ишлар, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидан фойдаланишлари учун моддий имкониятлар яратиш.

ижтимоий интеграция – ижтимоий ҳимоя, таълим тизими, меҳнат билан бандлик, яшаш жойлари, маданият ва спорт, соғлиқни сақлаш, хабардорлик ва мулоқот, сафарбарлик, хавфсизлик, ижтимоий-сиёсий ҳаётда иштирок этиш ва бошқа шу каби ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ҳаётига жалб қилиш ва киришиб кетишларига боғлиқ соҳаларда олиб бориладиган турли-туман чора-тадбирлар ва ҳаракатлар комплекси.

ногиронлиги бўлган шахсларнинг ихтисослаштирилган корхоналари –  ногиронлиги бўлган шахслар жамоатчилик бирлашмалари мулки бўлган, ногирон ходимлари сони ишчи ходимлар умумий сонининг камида 50%ини ташкил қиладиган корхоналар ва ташкилотлар.

ихтисослаштирилган иш ўрни –  ногирон хизмат вазифаларини бажариш вақтида фойдаланадиган, унинг талабларига мослаштирилган ҳамда иш ўрни билан бирга жиҳоз ва ундан фойдаланиш йўлларидан ҳам иборат ногироннинг меҳнат фаолиятига тегишли макон .

профессионал реабилитация – ногиронлиги бўлган шахсларнинг касбий билимдонлиги, касбий таълим олиши, ишга жойлашиши, шунингдек, ўзларига мос келадиган ишни топиш ва сақлаб қолиш ҳамда хизматда кўтарилиш имконини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар комплекси.

3-модда. Қонуннинг мақсад ва вазифалари

1) Мазкур қонуннинг мақсади ногиронлиги бўлган шахслар ва улар оиласининг ҳуқуқлари ҳимояси ва амалга оширилиши кафолатларини ўрнатиш. Барча ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқа фуқаролар билан баробар инсонга хос бўлган ҳамма ҳуқуқлар ва асосий эркинликларни тўлақонли ва тенг амалга ошириш имкониятини таъминлаш, шунингдек, уларнинг ўз индивидуаллигини сақлаш ҳуқуқини ҳурмат қилиш.

2) Ушбу қонунда назарда тутилган чоралар қуйидаги вазифаларнинг ҳал этилишига хизмат қилади:

а) жисмоний муҳитнинг ногиронлиги бўлган шахсларбоплигини яратиш – иморат, транспорт, ахборотлар ва алоқалари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидан фойдаланишлари учун моддий имкониятлар яратиш.

б) ногиронлиги бўлган шахсларни камситиш, жумладан, ногиронлик белгиси бўйича камситишга йўл қўймаслик ёки тақиқлаш.

в) ногиронлиги бўлган шахсларнинг адолатдан фойдаланиш ҳуқуқини таъминлаш.

г) ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишларини таъминлаш.

д) ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятидан фойдаланишларини қулайлаштириш;

ж) ногиронлиги бўлган шахслар учун маданий ҳаётда иштирок этиш, бўш вақтни ўтказиш, ҳордиқ чиқариш ва спорт билан шуғулланиш имкониятларини ҳаммабоп қилиш ва таъминлаш;

е) ногиронлиги бўлган шахслар ва улар оилаларининг ҳаёт сифатини ошириш;

з) ногиронлиги бўлган шахсларнинг реабилитацияси;

к) ногиронлиги бўлган шахсларнинг талабига мос келадиган ижтимоий хизматларни ривожлантириш ;

 4-модда. Қонун фаолият юритадиган соҳа

Ушбу қонун ногиронлиги бўлган шахсларга — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва хориж фуқароларига нисбатан жорий этилади.

 5-модда. Қонундаги қоидаларни қўллаш тамойиллари

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва амалга ошириш қуйидаги тамойилларга асосланади:

1) инсонга хос бўлган қадр-қимматнинг, шахсий мустақилликнинг, жумладан, ўз танловини амалга ошириш ва мустақилликнинг ҳурмат қилиниши;

2) ногиронлик белгиси бўйича камситмаслик;

3) имкониятлар тенглиги;

4) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётининг барча соҳасига жалб этилиши ва киришиб кетиши;

5) жисмоний муҳитнинг оммабоплиги;

6) эркаклар ва аёллар тенглиги;

 6-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик

1) Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясига асосланади ва мазкур қонун, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича чора-тадбирларни кўзда тутувчи бошқа қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар, шунингдек, БМТнинг «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенциясини ўз ичига олади.

2) Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида мазкур қонунда назарда тутилган қоида ва меъёрлардан бошқа қоидалар ва меъёрлар ўрнатилган бўлса, халқаро шартномадаги қоидалар ва меъёрлар қўлланалида.

 7-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг кафолатланганлиги

 1) Давлат қабул қилинаётган қонунлар, давлат дастурлари, стратегиялар ва ҳаракатларнинг миллий режаларнинг барчасида ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва талабларининг ҳисобга олиниши таъминланишини кафолатлайди.

2) Ногиронликнинг олдини олиш, реабилитация қилиш, уларбоп жисмоний муҳит яратиш, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётининг барча соҳасига жалб этилиши ва киришиб кетиши, ногиронлиги бўлган шахслар учун таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятларини яратиш, фаровон ҳаёт даражасини таъминлаш, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаётиий фаолиятларининг барча соҳасини ҳисобга олиш ягона тизимини яратишга йўналтирилган қонунлар, давлат дастурлари ва тараққиёт стратегияларини қабул қилиш ва амалга ошириш мажбуриятини давлат ўз зиммасига олади.

3) Давлат қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти воситасида ҳар қандай ногиронлик белгиси бўйича камситишни тақиқлайди ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳар қандай сабаб бўйича камситишдан тенг ва самарали ҳуқуқий ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

 4) Имкониятлар тенглигини рағбатлантириш ва ногиронлик белгиси бўйича камситишларни бартараф этиш учун давлат томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун жисмоний, ижтимоий, иқтисодий ва маданий муҳит, соғлиқни сақлаш, таълим тизими, ишга жойлашиш, шунингдек, ахборотлар ва алоқалардан фойдаланиш имкониятлилигини таъминлашга доир барча зарур чоралар кўрилади, чунки юқоридагиларнинг оммабоплиги ногиронлиги бўлган шахсларга инсонга хос бўлган барча ҳуқуқлар ва асосий эркинликлардан тўлақонли фойдаланиш имконини беради.

5) Давлат барча ногиронлиги бўлган шахслар томонидан инсонга хос бўлган ҳуқуқлар ва асосий эркинликларнинг ҳеч қандай ногиронлик белгиси бўйича камситишларсиз тўла амалга оширилишини таъминлаш ва рағбатлантириш масъулиятини ўз зиммасига олади.

6). Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий ҳуқуқларини, бу ҳуқулардан бошқа фуқаролар билан баробар фойдаланиш имконияти таъминланишини кафолатлайди, шунингдек,  ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги иштирок этишини рағбатлантиради.

7) Давлат таҳликали вазиятларда, жумладан, қуролли тўқнашувлар, фавқулодда гуманитар вазиятлар ва табиий офатларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳимояси ва хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чора-тадбирларни кўриш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

8) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг адолатдан бошқалар билан баробар самарали ва тенг фойдаланиш ҳуқуқини таъминлайди.

9) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни кенг оммага мўлжалланган ахборотлар билан ногиронлиги бўлган шахсларга мос шаклда ва ногиронликнинг турли кўринишларини ҳисобга олувчи технологиялардан фойдаланган ҳолда таъминлашни ўз зиммасига олади.

10) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг бемалол бошланғич, ўрта ва олий таълим, касбий таълим, ёши катталарга мўлжалланган таълим ва умр давомида таълим олиш ҳуқуқидан фойдалана олишлари учун барча зарур чораларни кўради.

11) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлардан фойдаланишларини таъминлаш учун чоралар кўради.

12) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашиши ва хизматда кўтарилиш имконини яратиш ҳамда таъминлаш, шунингдек, иш излаш, топиш, сақлаш ва янгилашда ёрдам кўрсатиш мақсадида чора-тадбирлар кўради.

13) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ҳудудий, миллий ва халқаро миқёсда тақдим этиш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмаларини тузишга ва уларнинг салоҳиятини оширишга ёрдам беради.

14) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун маданий ҳаётда бошқалар билан баробар иштирок этиш имкониятларини яратади ва таъминлайди.

15) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус спорт ва бўш вақтга доир тадбирларни ташкил этиш, уларни ривожлантириш ва уларда қатнашиш имконига эга бўлиши, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларга бошқалар билан баробар тегишли таълим, тайёрлаш ва пул маблағлари тақдим қилиниши учун зарур чора-тадбирлар кўришни ўз зиммасига олади..

 

2-боб. ОММАБОПЛИК

 8-модда. Оммабоплик соҳасидаги давлат сиёсати

 1) Давлат ҳукумати органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар ташкилотлар ва корхоналар жамият ҳаётининг барча жабҳаларига ногиронлиги бўлган шахслар жалб этилиши ва киришиб кетишини таъминлаш мақсадида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний муҳит,  бинолар, транспортлар, ахборотлар ва алоқа воситалари, жумладан, ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлар, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ жойларида аҳоли учун очиқ ёки тақдим этиладиган объектлар ва хизматлардан бошқалар билан баробар фойдалана олишлари учун шароит яратиш мажбуриятига эга.

 2) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун жисмоний, ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, соғлиқни сақлаш ва таълим тизими, шунингдек, ахборотлар ва алоқалардан фойдаланиш имкониятларининг қоидалари ва стандартларини ишлаб чиқади ва қабул қилади, уларнинг бажарилишини назорат этади ва бажарилмаган тақдирда жазога тортади.

 3) Давлат умуман аҳолига мўлжалланган хизматлар ва жамоатчилик объектлари ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқалар билан баробар имкониятли ҳамда улар талабларига жавоб берадиган бўлишига йўналтирилган дастурлар, стратегиялар ва ҳаракатлар миллий режаларини қабул қилади.

 

9-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий инфратузилма объектларини лойиҳалаштирилиши ва қурилиши.

 

1) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланишига мослаштирмасдан, мулкчилик шаклидан қатъий назар, бинолар ва иморатларни лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш, шунингдек, транспорт воситалари, алоқа ва ахборот воситаларини ишлаш ва ишлаб чиқариш мумкин эмас.

Қурилиш объектларининг лойиҳалари тегишли тартибда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмаларида тасдиқланиши керак.

2) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари вакиллари давлат қабул комиссияси таркибида бўлмаган тақдирда қурилиш объектларини фойдаланишга топшириш мумкин эмас.

3) Ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланишлари учун шарт-шароит яратиш қурилиш лойиҳаларининг ажралмас қисми ҳисобланади. Бинолар, иншоотлар ва улар мажмуалари қурилиши ва реконструкциясининг меъёр ва қоидалари ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари билан биргаликда ишланиши ва тасдиқланиши керак.

4) Объектлардан ногиронлиги бўлган шахсларнинг тўсиқсиз  фойдаланишини таъминлаш мақсадида жамоат бинолари, иморатлар, жамоат транспортлари, алоқа ва ахборот воситаларидан фойдаланиш ва ишга тушириш учун рухсат фақат оммабоплик меъёрлари бажарилган тақдирдагина берилади.

 10-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий транспорт воситаларидан тўсиқсиз фойдаланишларини таъминлаш

 1). Ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий транспорт воситаларидан тўсиқсиз фойдаланишлари ва юришларини таъминлаш мақсадида аҳолига транспорт хизматини кўрсатувчи корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари иштирокида қуйидагиларни таъминлашлари шарт:

  1. a) Барча тоифадаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг умумий транспорт воситаларидан тўсиқсиз фойдаланишлари;

б) Жамоат бекатларини ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланишларига мўлжалаб жиҳозлаш, жумладан, транспорт воситасининг кириш эшигига бориш майдончаларига тактил (бўртма) қоплама тўшаш;

в) Бекатлар номларини карлик ва кўзи ожизлик бўйича ногиронлиги бўлган шахслар талабларига мувофиқ равишда дисплейда кўрсатиш ва овозли эълон қилиш;

г) Шаҳар жамоатчилик транспортлари йўналишлари ва кўрсаткичларини йирик шрифтлар билан фарқли рангларда намойиш қилиш;

д) Пиёдалар ўтиш жойи ва кўчалар чорраҳаси ҳамда умумий фойдаланиш йўлларини кўриш ва эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг талабларига мослаштириш;

ж) Гавжум чорраҳаларни овозли ва визуал сигнализация тизими билан жиҳозлаш;

з) Йўловчилар поездидаги камида битта вагонни ва асосий темир йўл вокзалларини аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар бемалол фойдалана олишларига мослаб жиҳозлаш ҳамда чидамли тактил (бўртма) қоплама воситасида тушиш перронлари, ғазналар ва бошқа фойдаланиш жойларига борадиган йўлларни белгилаш.

2) Ҳаво транспорти инфратузилмалари маъмурлари ногиронлиги бўлган шахсларни улар ҳаво транспортидан фойдалана олишлари учун ҳамроҳ билан таъминлашлари шарт, аэропортлар инфратузилмалари маъмурлари эса асосий умумий фойдаланиш майдонларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг фойдаланишларига мослаштиришлари, шунингдек, чиқиш ёки бошқа фойдаланиш жойларига бориш йўларини фарқли ранглардаги тактил (бўртма) қопламалар билан белгилаб қўйишлари шарт.

4) Мулкчилик шаклидан қатъий назар, барча автотураржойлар ва тўхташ жойларида 10% дан кам бўлмаган жойлар ногиронлиги бўлган шахслар учун бепул ажратилади, бундай жойларга махсус белги қўйилади ва у ерга бошқа транспорт воситаларини қўйиш мумкин эмас.

5)  Ногиронлиги бўлган шахсларга ҳаракатланишнинг техник ва бошқа воситаларига гараж ёки тураржой қуришлари учун жой уларнинг яшаш манзили яқинидан бепул ва навбатдан ташқари берилади.

6) Қорақалпоғистон республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда ногиронлиги бўлган шахсларни қўл билан бошқариладиган автомобилларни бошқаришга ўргатувчи ихтисослаштирилган автомактаблар, шунингдек, автомобилларни қўл билан бошқариладиган қилиб жиҳозлайдиган техник марказлар очилмоқда.

7) Йўловчиларни ташиш ҳуқуқи бўйича маршрут хизматлари танлови ўтказилганда транспорт воситалари ногиронлиги бўлган шахсларнинг чиқиб-тушиши ва фойдаланишига мослаштирилган ташкилотлар ва корхоналарга имтиёз берилади.

 11-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турар жойлардан бемалол фойдаланишларини таъминлаш

 1) Ногиронлиги бўлган шахслар ёки ногиронлиги бўлган аъзоси мавжуд оилалар яшаб турган турар жойлар ногиронлиги бўлган шахслар бемалол ҳаракатланиши ва фойдаланишлари учун махсус воситалар ва мосламалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

2) Турар жойларни жиҳозлаш маҳаллий фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, турар жой жамғармаларини бошқарадиган корхоналар, муассасалар ёки ташкилотлар томонидан амалга оширилади.

3) Меҳмнохона бинолари эгалари камида бешта хона (номер)ни аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжаллаб жиҳозлашлари, шунингдек, кўриш ва эшитиш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларнинг талабларига жавоб берувчи дисплейлар ва эълонларни овозлаштирувчи мосламалар ўрнатилишини таъминлашлари шарт.

4) Мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар турар жойлар ва жамоатчилик муассасаларига лифт келтирилса ҳамда ўрнатилса, лифтдан барча тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар бемалол фойдалана олишларини таъминлашлари шарт.

 12-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар учун ахборот оммабоплигини таъминлаш

 1) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ахборот олишга бўлган ҳуқуқларини, уларнинг ногиронликнинг турли шаклларини ҳисобга оладиган технологиялардан фойдаланган ҳолда мувофиқ шаклда кенг оммага мўлжалланган ахборот билан таъминланишини кафолатлайди.

2) Давлат имо-ишора тили, мулоқотнинг бошқа муқобил шаклларидан одамлар орасидаги мулоқот воситалари сифатида фойдаланишга кўмаклашади ва тан олади.

3) Мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар ногиронлиги бўлган шахслар учун мувофиқ шаклда телевизион дастурлар, фильмлар, театрлар ва бошқа маданий тадбирлардан бемалол фойдаланиш имкониятини яратиб бериши шарт.

4) Давлат бадиий адабиётлар, мактаб дарсликлари, бошқа дидактик материаллар ва ўқитиш воситаларини коммуникациянинг муқобил шаклларидан (Брайл тизими ва овозли версия, оддий ва тушунарли баён ва ҳ.к.) фойдаланган ҳолда нашр этилишини таъминлайди.

5) Давлат ҳукумати органлари, мулкчилик шаклларидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар ўз сайтлари ва веб-саҳифаларини ногиронлиги бўлган шахслар ишлата олишларини таъминлашлари шарт.

6) Ахборот-коммуникация жиҳозларини харид қилиш ва ахборот таъминоти жараёнида давлат муассасалари оммабоплик мезонларига риоя қилиши керак.

7) Алоқа ва ахборот соҳасида,жумладан, интернетда ўз хизматларини тақдим этадиган ташкилотлар ва корхоналар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ногиронлиги бўлган шахслар учун хизмат нархларни арзонлаштириши керак.

8) Давлат ҳукумати органлари Ўзбекистон Республикаси Карлар жамияти билан тузилган битимга асосан ҳукумат органлари вакиллари билан эшитишда нуқсони бўлган шахс орасидаги мулоқотни таъминлаш учун шартнома асосида имо-ишора тилига таржима қилвчи таржимон ёллайди.

9) Ахборот-коммуникация тизимларини талабларга мослаштириш меъёрлари, шунингдек, ахборот-коммуникация тизимида коммуникациянинг муқобил шаклларидан (Брайл тизими, овозли версия, имо-ишора тили ва ҳ.к.) фойдаланиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланади.

 13-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг  адолатдан фойдаланишларини таъминлаш.

 1) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг  бошқа фуқаролар билан баробар адолатдан фойдаланишларини таъминлайди, жумладан, юридик жараённинг барча босқичларида, тергов ва суддан олдинги жараёнларда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг бевосита ва билвосита иштирокчи, жумладан, гувоҳ сифатидаги вазифасини самарали бажаришини осонлаштирадиган процессуал ва ёшга кўра коррективларни назарда тутади.

2) Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга давлат бюджети ҳисобидан суд ишлаб чиқаришининг барча босқичларида, жиноят, фуқаролик ва хўжалик судларида, жумладан, тергов ва дастлабки тергов босқичларида ҳамроҳ, ўқиб берувчи кишилар ва овоз ёзиш аппарати хизматидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

3) Эшитиши заиф ва кар-соқов ногиронларга давлат бюджети ҳисобидан суд ишлаб чиқаришининг барча босқичларида, жиноят, фуқаролик ва хўжалик судларида, жумладан, тергов ва дастлабки тергов босқичларида профессмионал сурдотаржимон хизматидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади.

4) Тергов ва дастлабки тергов жараёнида, шунингдек, судда  жиноий иш кўрилаётганда ногиронлиги бўлган шахсларга қўлга олиниши билан давлат бюджети ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатилади ва адвокат хизмати тақдим этилади.

5) Агар суд жараёнидан иштирок этаётганлардан бири ногиронлиги бўлган шахс бўлса, суд мажлиси ногиронлиги бўлган шахс фойдаланиши мумкин бўлган бинода ўтказилади.

6) Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг жамоатчилик ташкилотлари барча суд жараёниларида давлат божи тўлашдан озод қилинади.

7) Пенитенциар муассасалардаги ногиронлиги бўлган шахсларга давлат ижтимоий, реабилитация ва тиббий хизматлар, жумладан, жисмоний муҳит  оммабоплиги таъминлаб берилади.

8) Счуд бинолари ва иморатлари ногиронлиги бўлган шахслар талабларини ҳисобга олган ва ҳаракатланишига мослаб жиҳозланган бўлиши керак.

9) Суд ҳукмлари, қарорлари ва таърифлари ногиронлиги бўлган шахсларга тушунарли ва улар фойдаланиши мумкин бўлган шаклда бўлиши керак.

10) Ногиронлиги бўлган шахслар жамоатчилик ташкилотларининг вакиллари тергов, дастлабки тергов ва жиноят судларида ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўз аъзоларининг жамоатчилик ҳимоячилари сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга.

11) Ногиронлиги бўлган шахслар жамоатчилик ташкилотларининг вакиллари фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларда ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўз аъзоларининг манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.

 14-модда. Оммабопликни таъминлашга доир мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун жавобгарлик

 1) Оммабоплик талабларини бажармаган мансабдор шахслар, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар Ўзбеистон Республикаси қонунчилигига биноан маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилади.

 2) Жисмоний муҳит оммабоплигини яратиш бўйича талабларни бажаришдан бўйин товлаганлик учун ган маъмурий жарималардан тушган пул маблағлари Ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасига ўтказилади ва оммабоп жисмоний муҳит яратилишига йўналтирилган тадбирларга сарфланади..

 3-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиши

  15-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этиши

 

1) Ногиронлиги бўлган шахслар учун сиёсий ва ижтимоий ҳаётда иштирок этишларига шароит ва имконият яратиш учун давлат қуйидагиларни ўз зиммасига олади:

 

а) Ногиронлиги бўлган шахслар бошқалар билан баробар сиёсий ва ижтимоий ҳаётда тўғридан-тўғри ёки эркин сайланган вакиллари воситасида самарали ва ҳар томонлама иштирок этишларини таъминлаш, жумладан, овоз бериш ва сайланиш ҳуқуқига, хусусан, қуйидагилар воситасида эга бўлишларига имконият яратиш:

 

– овоз бериш жараёнлари, бино ва материаллари ногиронлиги бўлган шахсларга мос, фойдаланиш ва тушуниш қулай бўлишини таъминлаш.

 

– сайлов участкалари ва биноларидан барча тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар тўсиқсиз фойдалана олишларини таъминлаш.

 

– сайлов бюллетенлари, овоз бериш учун материаллар ва ахборотларни Барйл шрифтида ёки кўриш бўйича ногиронлиги бўлган шахсларга қулай бошқа шаклда тайёрлаш.

 

– сиёсий партияларни ногиронлиги бўлган шахсларни партия фаолиятига депутатликка нозод сифатида жалб этиш ва киришиб кетишларини таъминлашга рағбатлантириш.

 

б) имо-ишоралар тилидаги сайлов дебатлари, сайловолди ташвиқотлар, теле ва радио дастурлари, сайлов ва ташвиқот материалларини Брайл шрифтида чоп эттириш, шунингдек, сайлов компаниялари ҳақида ногиронлиги бўлган шахсларга мос шаклда ахборот бериш каби йўллар билан сайлов жараёнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг сиёсий партиялар ва номзодлар  ҳақидаги фикрлари эркин шаклланишига имконият яратиш.

 

2) Марказий сайлов комиссияси жойлардаги давлат ҳукумати органлари билан биргаликда сайлов участкаларини, сайловчилар билан учрашув ўтказиладиган биноларни аравачалар ҳаракатланиши қулай бўлиши учун пандус ва панжаралар билан таъминлаши шарт.

 

3) Аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахсларинг хоҳиш билдиришларини қулайлаштириш учун сайлов участкаларида махсус яширин овоз кабинкаси ўрнатилган бўлиши керак. Махсус кабинкалар бошқаларидан кенг деворлари ва паст столи билан фарқланади. Бундай овоз бериш кабинкаларига аравача бемалол кириб-чиқа олиши лозим. Овоз бериш биносидаги жиҳозлар (столлар, кабиналар ва овоз бериш қутилари) аравачалари бор ёки ҳаракталаниши қийин ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаракатланишига халқит бермайдиган тарзда жойлаштирилган бўлиши керак.

 4) Сайловлар ва депутатлар ҳақида бинолар, сайлов участкалари ва оммавий жойларда берилган визуал ахборотлар аравачалардан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар қўшимча саъй-ҳаракатларсиз қийналмай танишишлари мумкин бўлган тарзда жойлаштирилиши керак.

 

5) Сайлов участкаларида сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар, сайлов бюллетенларини тўлдириш тартиби ҳақидаги ахборотлар кўзи ожиз ва кўриши заиф сайловчилар учун йирик шрифтларда ва Брайл алифбосида жойлаштирилади. Сайловчиларнинг мазкур тоифаси учун сайлов участкаларидаги яширин овоз бериш кабинкаларига оптик коррекция воситалари (лупа, чироқли лупа ва қўшимча ёруғлик) жойлаштирилади.

 

6) Кўзи ожизлар мустақил сайлаш олишлари учун уларга мос кўринишдаги махсус овоз бериш бюллетенлари билан таъминланади.

 

7) Сайлов комиссияси ахборот оммабоплигини ошириш учун сайлов жараёнининг ахборот таъминоти бўйича иш режасини тузишда ногиронлиги бўлган сайловчиларга ахборот етказиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўзда тутиши керак.

 

8) Ногиронлиги бўлган сайловчиларга барча тоифа ногиронликни ҳисобга олган ҳолда белгиланган ахборотдан тўсиқсиз фойдаланишнинг турли усуллари воситасида маълумот берилади.

 

9) Давлат ҳукумати органлари ногиронлиги бўлган шахслар давлат ишларида ногиронлиги бўйича камситишларсиз ва бошқалар билан тенг самарали ҳамда ҳар тарафлама иштирок этишлари мумкин бўлган шароит яратишга кўмаклашади ҳамда уларнинг қуйидаги давлат ишларида иштирок этишларини рағбатлантиради:

 

(а) фаолияти мамлакатнинг давлат ва сиёсий ҳаётига, жумладан, сиёсий партиялар ва уларни бошқариш билан боғлиқ бўлган нодавлат нотижорат ташкилотларида фаол қатнашиш.

 

(б) ногиронлиги бўлган шахсларни халқаро, миллий, регионал ва маҳаллий миқёсда ифодалаш учун ногиронлиги бўлган шахслар  жамоатчилик ташкилотларини тузиш ва унга кириш.

 16-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмаларини тузиш ҳуқуқлари

 

1) Ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари ўз ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ўзаро кўмаклашиш ва хизмат кўрсатиш учун жамоатчилик бирлашмалари, иттифоқлар ва ассосциациялар тузиш ҳуқуқига эгадир.

 

2) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга бошқа фуқаролар билан баробар имконият тақдим этиш, ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятнинг барча соҳаларига жалб этиш ва киришиб кетишларига оид вазифаларни ҳал қилиш мақсадида ташкил этилган ташкилотларни тан олади.

 

3) Давлат ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларни регионал, миллий ҳамда халқаро миқёсда тақдим этилиши учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари ва ассоциациялар тузишига кўмаклашади ва рағбатлантиради.

 

4) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади ва кўмаклашади, шу жумладан:

 

– ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари тасарруфида бўлган маданият ва спорт муассасаларига кўмаклашади, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида маданий-маърифий ҳамда спорт тадбирларини ўтказишга молиявий ёпдам беради;

 

– бюджет ташкилотлари миқёсида коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар тақдим этади ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмаларини юритишга боғлиқ харажатларни қоплаш учун субсидиялар ажратади;

 

– ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик ташкилотларига ногиронлиги бўлган шахсларни тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар билан таъминлаш масалалари бўйича газеталар, журналлар, вэб-сайтлар ва ахборот бюллетенларини нашр этишда кўмаклашади.

 

5) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмаларига давлат субсидияларини, давлат ижтимоий буюртмасини ва давлат грантларини ажратиш йўли билан моддий, техник ва молиявий кўмак беради.

 

6) Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар, Қорақалпоғистон Републикаси ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари маҳаллий бюджет ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари фаолиятига моддий, техниик ва молиявий кўмак беради, ёрдамчи хўжалик ташкил этишлари ва зарур ускуналар учун бепул фойдаланишга ёки бирлашма тасарруфига иморатлар, ер участкаларини тақдим этади.

 

7) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларига тегишли қонунлар бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш, шунингдек, жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳуқуқига эга.

 

8) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари вакиллари ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларига тўғридан-тўғри алоқадор бўлган масалаларнинг муҳокамаси ва улар юзасидан қарор чиқарилиши жараёнида иштирок этиш, шунингдек, зарур ахборотларни олиш ҳуқуқига эга.

 

9) Давлат ташкилотлари, шунингдек, мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва муассасалар ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ва манфаатларига доир қонунларни ишлаш, ҳал қилиш ва амалга ошириш жараёнида ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари билан ҳамкорликда кўриб чиқишга мажбур. Мазкур меъёрни бузган ҳолда қабул қилинган қарорлар ҳақиқий эмас деб топилиши ва суд тартибига биноан бекор қилиниши мумкин.

 

10) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда солиққа тортиш, ижтимоий ва божхона тўловлари бўйича имтиёзлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари томонидан ўрнатилади.

 

11) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари ходимларига барча турдаги нафақалар тўла ҳажмда тўланади.

 17-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмаларининг халқаро ҳамкорлиги.

 

1) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга эркин аъзо бўлиш, улар билан тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш, шунингдек, шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.

 

2) Давлат ташкилотлари халқаро ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантиришда, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро тадбирлар ўтказишда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари билан ҳамкорлик қилади ва рағбатлантиради.

 

3) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар жамоатчилик бирлашмаларининг халқаро, миллий, регионал ва маҳаллий миқёсда ногиронлиги бўлган шахсларнинг вакили бўлиш ҳуқуқини, ўзлари тақдим этаётган шахсларнинг муаммолари бўйича қарор қабул қилишдаги маслаҳатлари аҳамиятини, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий интеграциялашуви соҳасига сиёсатчилар тайёрлашда иштирок этиш ҳуқуқларини тан олади.

 

 

4-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглиги ва камситилмаслиги.

 

18-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглиги ва камситилмаслиги.

 

1) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаммаси томонидан инсоннинг барча ҳуқуқлари ва асосий эринликлари ҳеч қандай камситишларсиз, жумладан, ногиронлик белгиси бўйича камситишсиз тўла амалга оширилишини таъминлаш ва рағбатлантириш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

 

2) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ёки маданий ҳуқуқларини жорий этишни, амалга оширишни ёки улардан фойдаланишни имконсизлаштирувчи ёки мураккаблаштирувчи  ҳар қандай ажратиш, истисно қилиш, четлаштириш, чеклаш ёки устун қўйиш, шунингдек, оммабоп жисмоний муҳит яратиш ва оқилона мослашишдан бўйин товлаш билан ифодаланадиган ногиронлик белгиси бўйича камситиш таъқиқланади ҳамда қонунга биноан жазоланади

 

3) Имкониятлар тенглигини таъминлаш ва ногиронлик белгиси бўйича камситишларни истисно қилиш учун давлат ташкилотлари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг жисмоний, ижтимоий, иқтисодий ва маданий муҳит, соғлиқни сақлаш ва таълим тизими, ишга жойлаштириш, шунингдек, ахборот ва алоқадан тенг фойдаланишларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

 

4) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқалар билан тенг ҳуқуқдорлик ҳуқуқларини ҳаётнинг барча жабҳаларида таъминлайди ва уларга ҳар қандай камситиш шаклига қарши тенг ва самарали ҳуқуқ ҳимоясини кафолатлайди.

 

5) Ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлик тури, ўзгача соғлиқ, шунингдек, ирқи, миллати, этник келиб чиқиши, тили, эътиқоди, жинси, масалаги, сиёсий қарашлари, моддий аҳволи ва ижтимоий табақасидан қатъий назар, инсонга хос бўлган қадр-қимматнинг ҳурмат қилиниши ажралмас ҳуқуқига эга.

 

6) Ногиронлиги бўлган вояга етмаган болалар бошқа болалар билан баробар инсоннинг барча ҳуқуқлари ва эркинликларидан тўла фойдаланишмоқда.

 

7) Ногиролнлиги бўлган болаларга инсабатан қўлланадиган барча ҳаракатларда болалар манфаати устуворлик қилади.

 

8) Давлат барча тоифадаги ногиронлиги бўлган шахслар, жумладан, аёллар ва қизалоқлар ҳеч қандай камситишга дуч келмаслиги ва инсоннинг барча асосий ҳуқуқлари ва эркинликларидан фойдаланишлари учун чора-тадбирлар кўради.

 

9) Давлат ногиронлик белгиси бўйича камситишнинг ҳар қандай шакли бартараф этилишини кафолатлайди ва таъминлайди.

 

10) Давлат барча давлат стратегияларида ва дастурларида ногиронлиги бўлган шахслар манфаатлари, шунингдек, улар ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши ва рағбатлантирилиши назарда тутилишини кафолатлайди.

 

11) Ногиронлиги бўлган шахслар ва улариннг жамиятда интеграциялашуви учун имкониятлар тенглини таъминлашга қаратилган махсус ижобий тадбирлар ошқа фуқароларга нисбатан камситиш ҳисобланмайди.

 5-боб. Маърифий-тарбиявий ишлар

 19-модда. Жамиятни маърифатли қилиш

 1) Бутун жамиятни, жумладан, оила миқёсида маърифатини ошириш мақсадида давлат органлари ногиронлик ва ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари ҳамда қадр-қимматини ҳурмат қилишни мустаҳкамлаш масалаларида қуйидаги чораларни кўришади:

 

а) оммавий ахборот воситалари орқали ни ижобий қабул қилиш ва ижтимоий ролини фаоллаштиришга кўмаклашиш.

б) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамият ҳаётидаги салоҳияти ва қўшган ҳиссалариги ташвиқ қилиш.

 

в) оммавий ахборот воситаларида ногиронлиги бўлган шахслар образларини уларнинг ижтимоий интеграциялашувига хизмат қиладиган тарзда ижобий тасвирланишини рағбатлантириш.

 

г) ногиронлиги бўлган шахсларга нисбатан, жумладан, жинси ва ёшига боғлиқ стереотиплар, янглиш тасаввурлар ва зарарли удумларга қарши ҳаётнинг барча жабҳаларида курашиш.

 

д) таълим тизимининг барча босқичларида, жумладан, барча болаларда илк ёшларидан бошлаб ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлишни тарбиялаш.

 

е) ногиронлиги бўлган шахсларнинг одатлари, қадр-қимматлари ва қобилиятлари ҳамда уларнинг иш жойлари ва меҳнат бозорига қўшган ҳиссалари тан олинишига кўмаклашиш;

 

ж) оммавий ахборот воситаларида ногиронлиги бўлган шахслар образларини уларнинг ижтимоий интеграциялашувига ҳамда жамият томонидан қабул қилинишига ёрдам берадиган тарзда ижобий тасвирланишини рағбатлантириш.

 

з) ногиронлиги бўлган шахслар ва уларнинг ҳуқуқларига бағишланган тарбиявий-таништирув дастурларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

 

и) ногиронлиги бўлган шахслар ҳақидаги ижобий тасаввурларни ҳғамда уларнинг жамият томонидан янада теранроқ англанишини рағбатлантириш.

 к) олий ўқув юртларига ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари бўйича курслар қўшиш.

 6-боб. Таълим олиш ҳуқуқи.

 

20-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни таълим олишлари учун зарур шарт-шароитлар билан таъминлаш.

 1) Давлат органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқа фуқаролар билан баробар умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълим олишга, шунингдек, таълим тизимининг барча босқичларига эркин интеграциялашишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун оммабоп жисмоний муҳит ва имкониятлар яратади.

 

2) Таълим олиш ҳуқуқи имконият чекланганлиги натижасидаги ўқишга қийналиш ёки бошқа қийинчиликлар туфайли чекланиши мумкин эмас.

 

3) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларга иқтидори ҳамда узлуксиз тайёргарлигига кўра ҳеч қандай ногиронлик белгиси бўйича камситишларсиз ва бошқа фуқаролар билан бир хилда бутун умри давомида тарбия, таълим, касбий тайёргарлик, ўқитиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни кафолатлайди.

 

4) Давлат ҳукумати органлари ногиронлиги бўлган шахслар ўз индивидуал талабларига мослаштирилган умумий ўрта, ўрта махсус ва олий таълимни олишлари учун уларнинг мактабгача, мактаб ва мактабдан ташқари таълимдан фойдаланишларини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.

 

5) Давлат таълим вазирлиги орқали имо-ишора тили ва/ёки Брайл тизими, шунингдек, коммуникациянинг бошқа муқобил шакллари бўйича малакага эга ўқитувчилар, жумладан, имконияти чекланган ўқитувчиларни ишга олиш ҳамда таълимнинг барча босқичларида ногиронлиги бўлган шахслар билан ишловчи профессионаллар ва персоналларни тайёрлаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради.

 

6)  Мулкчилик шаклидан қатъий назар, таълим даргоҳлари қуйидагиларни таъминлайди:

 

  1. a) таълим шароитларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг индивидуал талабларига оқилона мослаштириш;

 

б) коммуникациянинг муқобил шакллари, Брайл шрифтининг, ёзиш, мўлжал олиш, сафарбарлик кўникмаларининг муқобил шакллари  ўргатилиши, шунингдек, бир хил муаммоли шахслараро қўллаб-қувватлаш ва мулоқотга кўмаклашиш;

 

в) имо-ишора тилини ўргатишга кўмаклашиш ҳамда эшитиши чекланган шахсларнинг лингвистик идентификациясини амалга ошириш;

 

г) кўриш, эшитишда нуқсони бор ёки кар-совоқ шахслар ва айниқса болаларни имкон қадар мос ва индивидуаллаштирилган дастурлар ва тиллар, йўллар ва усулларда, шунингдек, мактаб ва ижтимоий ривожланишга максимал хизмат қиладиган муҳитда ўқитиш;

 

д) инклюзив таълимни жорий этиш ва ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш;

 

е) барча даражалардаги таълим муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш хизматини ташкил этиш ва/ёки ўша муассасаларни мазкур шахсларга инклюзив таълим беришни қўллаб-қувватлаш учун зарур ускуналар билан жиҳозлаш ва бу таълимни рағбатлантириш.

 

7) Таълим вазирлиги ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари вакиллари билан биргаликда ҳар йили ногиронлиги бўлган шахсларнинг олий ўқув юртларига киришларига боғлиқ имтиёзлар ва квоталарни белгилайди.

 

8) Давлат олий ўқув юртларида ногиронлиги бўлган талабалар, шунингдек, ота-онасидан бири ногирон бўлган талабалар давлат бюджети ҳисобидан таълим олоади.

 21-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиш шакллари

 

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг таълим олиши, касбий тайёргарлиги ва малака ошириши турли шаклларда, жумладан, кундузги ва сиртқи, экстерн, махсус гуруҳлар ва синфларда таълим олиш, индивидуал ўқв режаси асосида, уйда таълим олиш каби кўринишларда амалга оширилади.

 22-модда. Ногиронлиги бўлган болаларнинг мактабгача тарбияланишини таъминлаш.

 

1) Мактабгача бўлган ёшдаги ногиронлиги бўлган болаларни тарбиялаш учун реал имкониятлар тақдим этиш  ва уларнинг реабилитациясига зарур бўладиган ёрдамни кўрсатиш мақсадида Таълим вазирлиги ва маҳаллий ҳукумат органлари мактабгача таълим-тарбия муассасаларида ногиронлиги бўлган болалар учун қулай шарт-шароитлар яратмоқда.

 

2) Мактабгача бўлган таълим муассасаларида бўлишни соғлиғи кўтармайдиган ногиронликнинг оғир шаклига учраган болалар учун ота-оналар аризасига биноан таълим жараёни таълимнинг муқобил шакллари ёки ихтисослаштирилган хизматларидан фойдаланган ҳолда, зарурат туғилганида эса, уларни ихтисослаштирилган таълим хизматлари кўрсатиладиган муассасаларга юбориш билан амалга оширилади.

 

23-модда. Ногиронлиги бўлган болаларга уйда таълим бериш ва ўқитиш.

 

Агар имконияти чекланган болаларни ўқув муассасаларида ўқитиш ва таълим бериш имконсиз бўлса, мутахассисшифокорлар/тиббий хизматларнинг тавсияномаси асосида ота-онасининг розилиги билан таълим ва ўқитиш уй таълимининг индивидуал ўқув режасига мувофиқ равишда уйда олиб борилади.

 

 24-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни касбий тайёрлаш, касбий маҳоратини ошириш ва ўқитиш.

 

1) Ногиронлиги бўлган шахсларни касбий тайёрлаш, касбий маҳоратини ошириш индивидуал реабилитация дастурига биноан ўқув юртларида, ихтисослаштирилган корхоналарда ва ихтисолаштирилган иш ўринларида амалга оширилади.

 

2) Ногиронлиги бўлган шахсларни касбий тайёрлаш, касбий маҳоратини ошириш ва ўқитиш турли шаклларда, жумладан, кундузки, кечки, сиртқи таълим, масофадан туриб таълим, индивидуал, гуруҳ бўлиб, махсус синфларда ўқитиш ва дивидуал таълим режасига биноан, уй таълимини ҳам қўшган ҳолда, ўқитиш каби шаклларда амалга оширилади.

 

3) Давлат қонунчилигимизга биноан кабий тайёрлаш (жумладан, касби танлаш, шакллантириш ва реабилитация давомида), тарбиялаш, ўқитиш ва такомлилаштириш давомида дидактик ва йўлланма материаллар, жумладан, кўзи ожизлар учун материал (Брайл тизими), заиф кўрадиганлар учун овозли вариантдаги ҳарфлар, овозлаштирилган адабиётлар, гуруҳ бўлиб ўқитиш учун қўшимча овозли тизимларни ҳам қўшган ҳолда, эшитиши заифлар учун имо-ишора тилига таржимаси билан таъминлашни кафолатлайди.

 

4) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар учун автомобила ҳаракатланиш ва реабилитация воситаси эканини ҳисобга олган ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларни давлат бюджети ҳисобидан қўл билан бошқариладиган автомобилни ҳайдашга ўргатиш курсларини ташкил этади.

 

7-боб. Меҳнат қилиш ҳуқуқи.

 25-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқлари

 1) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқалар билан тенг равишда меҳнат қилишга бўлган ҳуқуқларини тан олади ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлашиши ҳамда бандлиги учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратади.

 

2) Ногиронлиги бўлган шахслар, ногиронлик тоифаси ва гуруҳидан қатъий назар, меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

 

3) Ишга жойлашишнинг барча шаклларида, жумладан, ишга олиш, ёллаш, меҳнат фаолиятини амлга ошириш, ишини сақлаб қолиш, хизмат бўйича кўтарилиш, шунингдек, хавфсиз меҳнат шароити учун шарт қўйишда ногиронлик белгиси бўйича камситиш тақиқланади.

 

4) Ногиронлиги бўлган шахслар ҳар қандай корхонада, жумладан, давлат корхоналари, ташкилотлари ва муассасаларида ишлаш ҳуқуқига эга.

 

5) Тегишли муассасаларда тиббий, профессионал ёки ижтимоий реабилитациядан ўтаётган шахсларни, шахснинг мазкур муассасада қанча муаддат бўлганидан қатъий назар, ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди.

 

6) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишлаётган ногиронларга ойлик маошини камайтирмаган ҳолда бир ҳафтада 36 соатдан кўп бўлмаган қисқартилган иш вақти белгиланади.

 

7) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган ишлаётган ногиронларга ҳар йили асосий 30 иш кунидан кам бўлмаган узайтирилган таътил берилади.

 

8) Ногиронлиги бўлган шахсларни тунги ишга жалб этиш, шунингдек, белгилангандан ортиқча ёки дам олиш кунларида ишлатиш фақат уларнинг ёзма розилиги билан, бундай иш уларга тиббий жиҳатдан тақиқланмаган ҳолдагина мумкин.

 

9) Ишлаётган ногиронлиги бўлган шахслар барча пенсия ва нафақаларни тўла ҳажмда олиш ҳуқуқини сақлаб қолади.

 

10) I а II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромад солиғини тўлашдан қисман озод қилинади, энг кам иш ҳақининг олти баробари миқдорида даромад олган ҳар ойлари учун даромад солиғи тўлашдан.

 

26-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш

 

1.Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўз меҳнат ҳуқуқларини амалга оширишларига эриши, шунингдек, меҳнат бозорида рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида давлат ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун қуйидаги чора-тадбирларни кўради:

 

а) ногиронлиги бўлган шахслар касбга йўналтириш, касбий таълим, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларни ўзига мос иш топиш, уни сақлаб қолиш ва хизматда кўтарилиш имкониятин билан таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар комплексини ўз ичига олган ногиронлиги бўлган шахсларнинг профессионал реабилитациясини амалга ошириш.

 

б) ташкилий-ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналарда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олиш учун квоталар ўрнатиш.

 

в) ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлаштиришга имкон қадар мос келадиган ихтисосликлар бўйича иш ўринлари заҳирасини яратиш.

 

г) мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ногиронлиги бўлган шахсларни ишга олишга рағбатлантириш, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини яратиш.

 

д) ногиронлиги бўлган шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва рағбатлантириш.

 

е) ихтисослаштирилган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

 

ж) ногиронлиги бўлган шахсларни янги касбларга ўргатувчи дастурларни ташкил этиш.

 

з) ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат секторида банд бўлишларини рағбатлантириш ва ривожлантириш.

 

к) ногиронлиги бўлган шахслар меҳнати, шунингдек, уларнинг уйдаги  меҳнатидан фойдаланадиган корхоналарни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш.

  1. Давлат бандлик хизматининг ҳудудий органлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишга жойлаштирилишини таъминлайди. Давлат бандлик хизмати органларининг ногиронлиги бўлган шахсларни махсус яратилган ёки квоталанган иш ўрнига ишга олиш ҳақидаги йўлланмасини иш берувчилар ижро этишга мажбурдир.

3.Жойлардаги давлат ҳукумати органлари томонидан ходимлари сони 20 нафардан ошган корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлашиши учун ходимлар сонининг камида 3%ини ташкил қилувчи ҳажмда энг кам иш ўринлари белгиланади ва заҳирага олиб қўйлади.

Давлат ҳукумати органларининг ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлашиши учун энг кам иш ўринларини яратиш ҳақидаги қарорини бажармаган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ҳар бир яратилмаган иш ўрни учун мазкур корхона, муассаса ва ташкилот ходимининг ўртача бир йиллик иш ҳақи миқдорида жарима солинади.

Жарима учун тўланган маблағ ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш жамғармасига ўтказилади ва ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринлари яратиш, ишга жойлаштириш ва касбий реабилитация қилишга йўналтирилади.

  1. Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат фаолиятига интеграция қилиш мақсадида иш берувчилар қуйидагилар билан боғлиқ чораларни кўришга мажбур:

а) ихтисослаштирилган иш ўринларини яратиш

б) ногиронлиги бўлган шахсларга ишга жойлашиш ва уни сақлаб қолиш имконини берадиган янги технологиялар ва ёрдамчи мосламалар, ускуналар ва жиҳозларни етказиб бериш.

в) мазкур шахсларга тенг таълим ва ёрдам бериш

  1. Иш берувчи шахсий маблағи ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларнинг нафақаларига устама ва қўшимча ҳақ ўрнатиш, шунингдек, коллектив шартнома ва келишувда кўзда тутилган бошқа имтиёзларни тақдим этиш ҳуқуқига эга. Нафақага қўшилган устама ҳақ солиққа тортилмайди.
  2. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорқалпоғистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикаси вилоятлари ҳокимиятлари билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари ҳамда касаба уюшмалари иштирокида ҳар йили ногиронлиги бўлган шахсларнинг касбий реабилитацияси ва ишга жойлашиши бўйича ҳудудий дастурлар ишлаб чиқади.
  3. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг итисослаштирилган корхоналари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан барча турдаги солиқ, ижтимоий ва божхона тўловларидан озод қилинади.
  4. Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг итисослаштирилган корхоналари ишлаб чиқарадиган товар ва хизматлар учун давлат буюрматсини бериши ва давлат харидини амалга ошириш мумкин.
  5. Жойлардаги давлат ҳукумати органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари ногиронлиги бўлган шахсларнинг итисослаштирилган корхоналарига, шунингдек, тадбиркорлик фаолиятини юритаётган ва уйда ишлаётган ногиронлиги бўлган шахсларга нотурар жойлар, ер участкаларини тақдим этиш, хом ашё олиш ва маҳсулотни ўтказиш жараёнларининг имтиёзли асосда амалга оширишда зарур бўлган ёрдамни беришади.

 

8-боб. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг турар жойларга бўлган ҳуқуқлари

 27-модда. Турар жойларга бўлган эҳтиёжларнинг қондирилиши.

 

1) Ногиронлиги бўлган шахсларни яшаш майдони билан таъминлаш ва яшаш шароитларини яхшилаш амалдаги қонунчилигимизга биноан амалга оширилади, давлат ҳукуматининг маҳаллий органлари томонидан эса ногиронлиги бўлган шахслар яшаш жойига кўра ҳисобга олинади.

 

2) Давлат ҳукуматининг маҳаллий органлари томонидан турар жой олишга ёки яшаш шароитини яхшилашга эҳтиёжи мавжуд фуқаролар рўйхати тузилаётганда ногиронлиги бўлган шахслар ёки таркибида ногиронлиги бўлган шахс мавжуд бўлган оилалар алоҳида рўйхатга олинади.

 

6) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг  фуқароларни уй-жой билан таъминлаш дастуридан бемалол фойдалана олишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради. Ногиронлиги бўлган шахслар биринчи навбатда уй-жой ва имтиёзли ипотека кредитини олиш ҳуқуқига эга.

 

5) Ногиронлиги бўлган шахслар ёки таркибида ногиронлиги бўлган шахс мавжуд бўлган оилаларга индивидуал турар жой қурилиши, ёрдамчи хўжалик, дала ҳовли хўжалиги ва боғдорчилик билан шуғулланиш учун ер участкаларини биринчи навбатда олиш ҳуқуқи берилади.

 

6) Турар жойлар тақсимланаётганида ногиронлиги бўлган шахсларга турар жой оммабоплик тамойилларига амал қилган ҳолда иш жойи, тиббий ва реабилитация муассасаларига яқин жойлардан берилади.

 

7) Кўп қаватли уйларда ногиронлиги бўлган шахслар учун турар жой паст қаватлардан берилади, агар уларнинг уйи юқори қаватларда  бўлса, пастки қаватларда жойлашган турар жойлар билан алмаштириш ҳуқуқига эга.

 

8) Ногиронлиги бўлган шахслар ёки таркибида ногиронлиги бўлган шахс мавжуд бўлган оилаларга бериладиган турар жойлар оммабоплик талабларига жавоб бериши шарт.

 

9) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар ёки таркибида ногиронлиги бўлган шахс мавжуд бўлган оилалар учун арзон нархларда уй олиш имконияти ва зарур шарт-шароитларни яратмоқда.

 

 9-боб. Маданий ҳаётда иштирок этиш, бўш вақтни мароқли ўтказиш ва ҳордиқ чиқариш ҳамда спорт билан шуғулланиш

 28-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаётда иштирок этиш, бўш вақтни мароқли ўтказиш ва ҳоридқ чиқариш ҳамда спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқлари.

 

1) Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқалар билан баробар жамиятнинг маданий ҳаётида иштирок этиш ҳуқуқини тан олади. Давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг мазкур ҳуқуқни амалга оширишларини таъминлаш мақсадида ногиронлиги бўлган шахслар учун қуйидаги чораларни кўради:

а) маданият асарларидан эркин шаклда фойдаланиш имкониятини таъминлаш.

 

б) телевизион дастурлар, фильмлар, театрлар ва бошқа маданий тадбирлардан эркин шаклда хабардор бўлишини таъминлаш.

 

в) театр, музей, кинотеатр, кутубхона ва туристик хизматлар каби маданий тадбир жойлари ёки хизматларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, миллий-маданий аҳамиятга эга ёдгорлик ва объектларга бемалол бориш имкониятини таъминлаш.

 

г) спорт объектлари ва спорт машғулотлари билан шуғулланиш имконига эга бўлишлари.

 29-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий ҳаёт, бўш вақтни мароқли ўтказиш ва ҳордиқ чиқариш ҳамда спорт билан шуғулланишга бўлган ҳуқуқи.

 

1) Давлат ҳукумати органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий қадриятлар, тарихий ва миллий аҳамиятли объектлар, туристик ва спорт объектлари, шунингдек, бўш ватқни ўтказиш ва ҳордиқ чиқариш учун объектлардан эркин фойдаланишларини, кўрсатилган объектларга бориш имкониятини яратиш орқали, таъминлашга мажбур.

2) Давлат ҳукумати органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар ногиронлиги бўлган шахсларнинг телевизион дастурлар, фильмлар, театрлар ва бошқа маданий тадбирлардан эркин шаклда хабардор бўлишини таъминлашга мажбур.

3) Давлат ҳукумати органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар ногиронлиги бўлган шахсларнинг театр, музей, кинотеатр, кутубхона ва туристик хизматлар каби маданий тадбир жойлари ёки хизматларидан эркин фойдаланиш, шунингдек, миллий-маданий аҳамиятга эга ёдгорлик ва объектларга бемалол бориш имкониятини таъминлашга мажбур.

4) Давлат ҳукумати органлари, мулкчилик шаклидан қатъий назар, ташкилотлар ва корхоналар ногиронлиги бўлган шахсларни маданият, спорт ва туризмга жалб этилишини таъминлаш учун ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик ташкилотлари иштирокида қуйидаги чораларни кўришга мажбур:

  1. a) ногиронлиги бўлган шахслар ва улар оилаларининг маданий, спорт ва туристик тадбирларда иштирок этишини рағбатлантириш.

б) ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик бирлашмалари билан шерикликда маданий, спорт ва кўнгилочар мазмунда тадбирлар ва фаолият ташкил этиш.

в) ногиронлиги бўлган шахсларнинг сопрт билан шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятлар яратиш.

г) фаолияти ногиронлиги бўлган шахсларни сопрт билан шуғулланишга жалб қилиш ҳамда жамиятнинг маданий ҳаётига олиб киришдан бироат бўлган ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоатчилик ташкилотларини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш.

д) ногиронлиги бўлган шахсларнинг турли йўналишли спорт тадбирларининг барча босқичларида имкон қадар тўлиқ иштирок этишларини рағбатлантириш ва ташвиқ қилиш.

е) ногиронлиги бўлган шахсларнинг бўш вақтни мароқли ўтказиш, ҳордиқ чиқариш ва спорт тадбирларини ташкил қилиш билан шуғулланадиганлар хизматидан эркин фойдаланишларини таъминлаш.

5) мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданий, туристик объектлар ва спорт мажмуаларига бепул киришларини таъминлайди.

6) мулкчилик шаклидан қатъий назар, корхоналар ва ташкилотлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт билан шуғуланишлари ва спорт мусобақаларини ўтказишлари учун сопрт заллари ва биноларни бепул тақдим этишади.

10-боб. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш.

Статья 30. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузиш.

1) Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид давлат сиёсатини таъминлаш ва амалга ошириш бўйича давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилади.

2) Мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ҳукуматнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи органлари, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари вакиллари, олимлар ва мутахассислар киради.

3) Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг шахсий таркиби ва фаолияти тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланади.

31-модда. Ногиронлиги бўлган шахслар ҳолатининг жамоатчилик муҳокамалари (эшитиши).

1) Давлат ногиронлиги бўлган шахслар ҳолати ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши кучайтирилиши бўйича чора-тадбирлар юзасидан ҳар йили жамоатчилик маъруза эшитишини ташкил қилади.

2) Жамоатчилик эшитиши натижаларига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва давлат дастурлари қабул қилинади.

11-боб. Маълумотларни йиғиш ва статистика

32-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳаёт фаолиятини статистик ҳисобга олиш.

1) Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш сиёсатини такомиллаштиришга қаратилган самарали стратегиялар ва дастурлар қабул қилиш, шунингдек, ногиронлиги ўлган шахсларнинг ижтимоий ҳолати мониторингини амалга ошириш мақсадида давлат ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт фаолиятларининг барча соҳаларини қамраб оладиган комплекс статистик маълумотларни мунтазам равишда йиғиб боради.

2) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолати ҳақидаги комплекс статистика ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт фаолиятларининг барча соҳаларини, жумладан, жинс, ёш, яшаш жойи, ногиронлик гуруҳи, маълумоти, транспорт ва реабилитация воситаларига эҳтиёжи, уй-жой, спорт билан шуғулланиши, ижтимоий, сиёсий ва маданий ҳаётга жалб этилганлиги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар ҳаёт фаолиятининг бошқа соҳаларини қамраб олиши керак.

3) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳолати ҳақидаги статистик маълумотлар билан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек, уларнинг ташкилотлари ва корхоналари бемалол таниша олишлари ва бепул тақдим этилиш керак.

12-боб. Ижтимоий ҳуқуқлар ва кафолатлар

33-модда. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқлари

1) Ногиронлиги бўлган шахслар, яшаш жойи, ногиронлик тоифаси ва гуруҳидан қатъий назар, пенсия, нафақа, ижтимоий имтиёзлар ва хизматлар  олишда бир хил ҳуқуққа эга.

2) Ногиронлиги бўлган шахснинг ижтимоий ҳимояга бўлган ҳуқуқи тегишли ваколатли давлат органи томонидан ногиронлик гуруҳи белгиланган муддатдан бошлаб вужудга келади.

3) Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳимо қилиш шакллари «Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни билан бошқарилади.

13-боб. Якуний қоида

34-модда. Мазкур қонуннинг кучга кириши

Мазкур қонун расман нашр қилинган кундан бошлаб кучга киради.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>