Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси конференцияси

P1180662

 

2018 йил 27 мартда яқинда Адлия Вазирлигининг рўйхатидан ўтган Ўзбекистон Ногиронлар Ассоцияциянинг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимотда ногиронлар жамоат ташкилотлари, «Харакатлар стратегияси» маркази, ОАВ вакиллари, нодавлат нотижорат ташкилотлари Ассоциацияси, Бирлашаган Миллатлар Ташкилотнинг тараққиёт дастури вакиллари иштироқ этишди.

«2017—2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини» устувор бири аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ҳисобланади, бу мамлакатмизда истиқомат қилинаётган 650 мингдан ортиқ  ногиронликка эга бўлган инсонларга ҳам тегишли. Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қуллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва «Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш хамда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури» бу борада мухим қадам бўлди. Мазкур дастурда 20 меёрий-хуқуқий лойихалари ишлаб чиқишда  ногиронлар жамоат ташкилотларини иштироки кузда тўтилган.

Хозирги кўнда Ўзбексистонда 78дан ортиқ ногиронлар жамоат ташкилотлари ўз фаолятини олиб борилмоқда. Улар ўз фаолиятида ногиронларнинг ҳаётинини ҳилма ҳил соҳаларини камраб олганлар. Мазкур ташкилотларни жипслаштирадиган ташкилотнинг мавжуд бўлмаганлигини миллий ва халқаро даражада ягона стратегияни ишлаб имкон бермади. Ногиронлар жамоат ташкилотларини жипслаштириш максадида 21 феврал 2018 йилда Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси тўзилди.

 

Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясининг асосий мақсадларини қўйдагилардан иборат:

  • Ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишда давлат хокимияти органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ижтимоий шерикчиликни шакллантириш ва ривожлантириш борасида фаолият олиб бориш.
  • Бирлашган миллатлар ташкилотининг «Ногиронлар ҳуқуқлари конвенциясининг» ратификация ва амалга оширилишига қумақлашиш.
  • Ногиронликка эга бўлган инсонларни муаммоларини ҳал этишда ногиронлар жамоат ташкилотлар фаолятини мувофиқлаштириш.
  • Ногиронлликка эга бўлган шахсларни мансаб ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишга каратилган давлат сиёсатини такомиллаштиришига доир таклифлар ишлаб чиқиш.
  • Ногиронликка эга бўлган инсонларни ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кенг имкояниятлар яратилишига қумақлашиш.
  • Ногиронлик билан шуғулланадиган ташкилотлар ҳамкорликни ўрнатиш ва ногиронлар халқаро ногиронлар ташкилотига аъзо булиш (DPI).

 

Ҳозирги кўнга келиб 22 та ногиронлар жамоат ташкилотлари ногиронларнинг муаммоларини самарали ҳал этиш максадида Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциациясини аъзоси сифатида қабул қилинди.

Конференция давомида Ассоциациясининг таркиби, шунингдек Ассоциясининг ривожланиш стратегияси, нотижорат ташкилотлари, давлат органлари ва халқаро ташкилотлар ўртасида ижтмоий шериклик дастури аниқланди. Шу билан бирга Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциясининг рамзи тақдим этилди.

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>