Ўзбекистон Республикаси                                                           Ўзбекистон ногиронлар

Адлия вазирлиги томонидан                                                       ассоциация таьсис

21 феврал 2018 йил да № 817                                                      конференциясида қабул

сон билан руйхатга олинган.                                                       қилинган

         O‘ZBЕKISTON NOGIRONLAR ASSOTSIATSIYАSI USTAVI

 

 

 УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

 

1.1. Ўзбекистон Ногиронлар Ассоциацияси, (кейинги ўринларда Ассоциация деб юритилади), нодавлат нотижорат ташкилоти ҳисобланади. Ассоциация ногиронлар жамоат ташкилотлари ташаббусига кўра, ўзнинг аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, ушбу Уставда белгиланган мақсадларга эришиш учун ташкил этилган.

1.2. Ассоциация фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда мазкур Уставга мувофиқ амалга оширади.

1.3.  Ассоциация белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилган  вақтдан бошлаб юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўзининг мустақил баланси, мол-мулки, банк муассасаларида миллий ва чет эл валюталаридаги ҳисоб рақамлари, расмий номи ёзилган думалоқ муҳри ва бурчак штампи, рамзий белгиси ҳамда расмий  вэб-сайтига эга бўлади.

1.4. Ассоциация фаолиятида иқтисодий, техник ва ривожланиш йўлини мустақил белгилайди, мулкий, шахсий номулкий ҳуқуқларга эга бўлиши, шунингдек, мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

1.5. Ассоциация ўз аъзолари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ассоциация аъзолари Ассоциация мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди.

1.6.  Ассоциация қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турини мазкур уставда белгиланган мақсадлар доирасида амалга ошириши мумкин.

1.7. Ассоциация  қонунчиликка мувофиқ хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятини  ошириши мумкин.

1.8. Ассоциацияни Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида, белгиланган тартибда Адлия органидан юридик шахс мақомига эга бўлган ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринда бўлим деб аталади) ташкил қилиши мумкин. Ассоциация ҳудудий бўлимлари Ассоциация Устави ҳамда Марказий бошқарув Кенгаши томонидан тасдиқланган Низомга асосан фаолият юритади ва тегишли ҳудудларда Ассоциациянинг манфаатларини кўзлайдилар. Ассоциация худудий бўлимлар Марказий бошқарув Кенгаши қарорига ассосан ташкил қилинади ва тугатилади.

1.9.  Ассоциация ҳудудий бўлимлар  раҳбар органларнинг шакиллантириш тартиби, ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, мол-мулк бошқариш борасидаги ҳуқуқлари Марказий бошқарув Кенгаши томонидан тасдиқланган Низомда белгиланади.

1.10. Ассоциация давлат мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, давлат Ассоциация мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди. Ассоциация қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият турини мазкур Уставда белгиланган мақсадлар доирасида амалга ошириши мумкин.

1.11. Давлат ташкилотлари Ассоциацияга ёрдам беришлари мумкин. Ассоциациянинг алоҳида ижтимоий фойдали дастурларига давлат кўмаклашиши мумкин. Давлат органлари Ассоциация фаолиятига аралашишига, ҳудди шунингдек, Ассоциация давлат органлари  фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди.

1.12.   Ассоциациянинг ташкилий-ҳуқуқий шакли  – Уюшма ҳисобланади.

1.13. Ассоциация халқаро жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиши, тўғридан-тўғри халқаро алоқалар ва муносабатлар ўрнатиши, тегишли битимлар ва шартномалар тузиши мумкин.

1.14.  Ассоциация ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида амалга оширади ва Республика миқёсидаги Ассоциация мақомига эга.

1.15. Ассоциация раҳбар органининг жойлашган ери (почта манзили): Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Боғишамол кўчаси, 135 уй.

 

1.16. Ассоциациянинг расмий номи:

ўзбек тилида:         O’ZBЕKISTON NOGIRONLAR ASSOTSIATSIYASI.

ЎЗБЕКИСТОН  НОГИРОНЛАР  АССОЦИАЦИЯСИ.

рус тилида:            АССОЦИАЦИЯ  ИНВАЛИДОВ  УЗБЕКИСТАНА.

инглиз тилида:      ASSOCIATION OF DISABLED PEOPLE OF UZBEKISTAN.

 

  1. АССОЦИАЦИЯНИНГ МАҚСАДИ

 

          2.1. Ассоциациянинг мақсади:

 

Ассоциация аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ифода этиш, уларни ҳимоя қилиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш.

 

III. АССОЦИАЦИЯНИ  ВАЗИФАЛАРИ

 

         3.1. Ассоциация  вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

 

ижтимоий-иқтисодий ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида Ассоциация аъзолари ва давлат органлари ўртасида ижтимоий шерикликни ўрнатишга кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга, бошқа фуқаролар қатори ҳуқуқларини амалга  оширишида, тенг равишда имкониятлар яратиш;

ногиронлиги бўлган шахсларни жамият ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларига тўлиқ ва самарали жалб этиш;

“Ногиронлар ҳуқуқлари” тўғрисидаги БМТ Конвенциясини миллий ҳуқуқ тизимига татбиқ (имплементация) этишида ва амалга оширишида кўмаклашиш;

халқаро ногиронлар ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатиш;

 

Ассоциация ўз мақсад ва вазифаларига эришиш учун қуйидаги фаолият турларини амалга оширади:

 

ногиронлиги бўлган  шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини ҳал қилиш мақсадида, Ассоциация аъзолари ва давлат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шерикчиликни ўрнатилишига кўмаклашади;

Ассоциация аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, миллий ва халқаро ташкилотларда уларнинг умумий манфаатларини ифодалайди;

ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасига тааллуқли  таклиф ва тавсиялар тайёрлайди;

ногиронлар манфаатларига тегишли қонун ҳужжатлари, стратегия ва дастурлар  лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнларида иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятларига, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳаларига оид меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва таклифлар киритади;

ногиронлиги бўлган шахслар манфаатларига тааллуқли қонунчилик ва меъёрий ҳужжатларнинг ижроси устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;

ногиронлиги бўлган шахсларнинг бошқалар билан тенг равишда ҳамжамиятнинг ижтимоий, иқтисодий, ва маданий ҳаётга тўлиқ иштирок этишини таъминлаш масалаларини ҳал этишга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;

ногиронлиги  бўлган шахсларга уларнинг таълим олишга оид ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг маданий ҳаётга, дам олишга ва спорт билан шуғулланишга оид ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишга кўмаклашади;

ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний, ижтимоий, иқтисодий, турмушнинг барча жабҳаларида ҳар тарафлама иштирок этиш имкониятига эга бўлиши учун ногиронларнинг бошқалар билан тенг равишда жисмоний муҳитдан, транспортдан, ахборот ва алоқадан, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш учун қулай шароитлар яратилишига кўмаклашади;

бутун жамиятнинг, шу жумладан, оила даражасида ногиронлик масалалари бўйича билимини ошириш ҳамда ногиронлиги бор бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва қадр-қимматини ҳурмат қилишни мустаҳкамлашда кўмаклашади;

уставга мувофиқ тадбиркорлик ва бошқа даромад келтирувчи фаолиятни амалга ошириш, ушбу фаолиятдан олинадиган даромадлар (фойда) ҳисобига Ассоциация Уставида кўзда тутилган вазифаларини амалга оширади;

3.2. Лицензиялаш лозим бўлган фаолият лицензия олингандан кейин Ассоциация томонидан амалга оширилади.

3.3. Ассоциация қонун ҳужжатлари билан таъқиқланмаган бошқа вазифаларни ҳам амалга ошириши мумкин.

 

  1. АССОЦИАЦИЯНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

4.1. Ассоциация қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларини, ҳамда жамоатчиликни ногиронлиги бўлган шахсларга ва Ассоциация аъзоларининг муаммолари ва эҳтиёжлари ҳақида хабардор қилишга, уларни ечимини топиш бўйича таклифлар киритишга;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга ва киритишга;
  • ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларига дахлдор масалалар бўйича давлат ҳокимияти органларининг қарор лойихаларини ишлаб чиқилишида иштирок этишга;
  • жамият ҳаётининг турли масалалари бўйича ташаббус кўрсатишга, давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритишга;
  • давлат ҳокимияти органларида ўз аъзоларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифодалашга ва ҳимоя қилишга;
  • ўз фаолияти ҳақида маълумотларни эркин тарқатишга;
  • конференциялар, семинарлар, тренинглар, кўргазмалар, концертлар, марафонлар, ўқув курслари, спорт тадбирлари ўтказишга, ҳуқуқий хизматлар кўрсатишга, ахборот марказлари ташкил этишга;
  • оммавий ахборот воситаларини таъсис этишга ва наширлик фаолиятини амалга оширишга;
  • халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларига аъзо бўлишга, тўғридан-тўғри халқаро алоқаларни йўлга қўйишга, ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли битимлар тузишга;
  • ногиронлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимояловчи, уларнинг муаммолари билан шуғулланувчи маҳаллий ва чет эл ташкилотларининг тажрибаларини ўрганиш ҳамда ўз тажрибалари билан бошқа ташкилотлар вакиллари билан фикр алмашуви, дўстлик алоқаларини ўрнатиш, бу соҳага тааллуқли турли семинар ва конференциялар ташкил этиш ва уларда иштирок этишга;
  • тадбиркорлик билан шуғулланишга тадбиркорлик тузилмаларини ташкил этиш;
  • давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолияти устидан жамоат назоратини ўтказиш;
  • Ассоциация қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.

 

4.2. Ассоциация қуйидаги мажбуриятларга эга:

 

  • Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига амал қилиш;
  • рўйхатга олган органга, солиқ ва статистика органларига ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш;
  • рўйхатдан ўтказувчи органга ўзи ўтказаётган тадбирларга эркин кириш имконини бериш;
  • ўз мол-мулки ва пул маблағларидан фойдаланиш тўғрисидаги ахборот билан танишиш эркинлигини таъминлаш;
  • рўйхатга олган органга бошқарув органлари қарорларининг нусхаларини бир ойлик муддатда тақдим этиш;
  • Ассоциация қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларга ҳам эга.

 

 

  1. V. АССОЦИАЦИЯ АЪЗОЛАРИ, УЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

 

5.1. Ассоциация  аъзолари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади:

 

Ассоциация Уставини тан олган ва Ўзбекистон ҳудудида қонунчиликда белгиланган тартибда фаолият қўрсатаётган ногиронлар жамоатчилик бирлашмалари, ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатувчи ташкилотлар, ўз номидан берилган аризага биноан Ассоциацияга аъзо бўлишлари мумкин.

Ассоциация  аъзолари тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўладилар.

 

5.2. Ассоциация аъзолигига қабул қилиш ва ундан чиқиш ихтиёрий равишда амалга оширилади.

Ассоциация аъзолигига қабул қилиш ва унинг аъзолигидан чиқариш Марказий бошқарув Кенгаши  қарори асосида амалга оширилади.

Ассоциация аъзолигига қабул қилиш тўғрисида ёзма ариза Марказий бошқарув Кенгашига тақдим этилади. Ассоциацияга аъзоликка қабул қилиш ҳақидаги қарор Марказий бошқарув Кенгаши мажлисида овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Кириш бадали ва аъзолик миқдори Марказий бошқаруви қарори билан белгиланади. Бадаллар миқдори заруриятга қараб Марказий бошқарув Кенгаши томонидан ўзгартириб турилиши мумкин.

Ассоциация аъзолигидан чиқариш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолатларда қабул қилинади, аъзоликдан ихтиёрий равишда чиқиш ҳолати бундан мустасно:

 

  • Нодавлат нотижорат ташкилотларига тааллуқли қонунчилик талабларини бузганлиги, шунингдек, ушбу Устав талабларини бузганлиги учун;
  • Ассоциация аъзосининг ўз мажбуриятларини мунтазам равишда бажармаганлиги учун;
  • Агар ташкилот – Ассоциация аъзоларига нисбатан қўйилган талабларга жавоб бермаса;
  • Агар Уставда белгиланган ёки ҳақиқатда ташкилотнинг – Ассоциация аъзосининг амалга ошираётган фаолияти Ассоциацияннинг мақсад ва вазифаларига зид бўлса;
  • Аъзоликдан чиқариш масаласи бўйича қарор қабул қилинаётганда мазкур Ассоциация аъзоси вакили Марказий бошқарув Кенгашининг ушбу йиғилишида иштирок этиши лозим. Мажлисга сабабсиз келмаган ҳолатда, аъзоликдан чиқариш бўйича қарор Ассоциациянинг мазкур аъзосининг иштирокисиз ҳам қабул қилинади. Ассоциация аъзоси аъзоликдан чиқарилиши ҳақидаги масала куриб чиқилаётганида овоз беришда қатнашмайди.

 

Ассоциация аъзолигидан чиқиш тўғрисидаги ариза келиб тушган кундан бошлаб икки ой муддат ичида куриб чиқилади.

Аъзога аъзоликдан чиқарилганлик тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг бир ой ичида маълум қилинади.

Аъзоликдан чиққанларга аъзо бўлиб кирганлик бадали ва тўланган аъзолик бадаллари ҳамда моддий, молиявий шаклдаги хайрия ва эҳсонлар қайтарилмайди.

 

5.3. Ассоциация аъзолари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

  • Ассоциациянинг барча тадбирларида иштирок этиш.
  • Ўз вакиллари орқали Ассоциацияни бошқаришда катнашиш, унинг раҳбар органларини таркибига кириш
  • Ассоциация фаолиятига таалуқли масалалар бўйича раҳбар органларига таклифлар киритиш.
  • Ассоциация фаолияти ҳақида маълумот олиш.
  • Ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун Ассоциация органларига мурожаат этиш.
  • Давлат хокимияти ва бошқарув органларида ўз масалалари кўриб чиқилишида Ассоциациянинг кўмагидан фойдаланиш.
  • Ўз вакиллари орқали сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайлаш ва сайланиш.

 

5.4. Ассоциация  аъзолари қуйидаги мажбуриятларга эга:

  • Ассоциация Уставига риоя этиш.
  • Ассоциация фаолиятида бевосита иштирок этиш.
  • Ассоциация мулкига ва обрусига зарар етказадиган ҳаракатларга йўл қўймаслик.
  • Ассоциация раҳбар органларининг қарорларини бажариш.

 

5.5. Ассоциация аъзолари – ўз эркинлиги ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар. Ассоциация ўз аъзоларини  ички ишларига аралашмайди.

 

 

  1. АССОЦИАЦИЯНИНГ ТУЗИЛИШИ ВА БОШҚАРУВИ

 

Ассоциациянинг раҳбар органлари қуйдагилардан иборат:

 

6.1. Конференция;

6.2. Марказий Бошкарув;

6.3. Марказий Бошқарув Кенгаши;

6.4. Раис;

6.5. Тафтиш комиссияси.

 

КОНФЕРЕНЦИЯ

 

6.6. Ассоциация Раиси томонидан беш йилда бир мартадан кам бўлмаган равишда чақириладиган Конференция – Ассоциациянинг олий раҳбар органи ҳисобланади (кейинги ўринларда – Конференция). Конференция Марказий бошқарувнинг 1/3 аъзоларининг талабига кўра ёки Ассоциация Раиси талаби билан чақирилиши мумкин.

6.7. Ассоциация аъзоларининг вакиллари хамда бўлимлар вакиллари Конференция делегатлари ҳисобланади. Ассоциация аъзоларининг ҳар биридан ва ассоциацианинг ҳар бир бўлимидан Конференция делегати сифатида иккитадан  делегатлар иштирок этади.

6.8. Ассоциация Марказий бошқаруви Кенгаши Ассоциация аъзоларининг ҳар бирини, Конференцияни кун тартиби лойиҳаси, Конференцияни ўтказиш жойи ва вақти тўғрисида Конференция ўтказиш санасидан бир ойдан кам бўлмаган муддатда хабардор қилади.

6.9. Конференцияда Ассоциация аъзоларининг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги вакиллари қатнашганда ваколатли ҳисобланади ва қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

Конференция йиғилишида овоз бериш очиқ ёки яширин бўлиши мумкин.

6.10. Конференция  Ассоциация  фаолиятига тааллуқли  исталган масалалар бўйича  қарор қабул қилиши мумкин. Конференцияда қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади

 

6.11. Конференциянинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:

  • Уставни тасдиқлаш, унга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш;
  • Марказий бошқарув ва Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини эшитиш ва тасдиқлаш;
  • Беш йил муддатга Ассоциация Раисини сайлаш;
  • Тафтиш комиссиясининг аъзоларини ва унинг раисини беш йил муддатга сайлаш, унинг сон жиҳатдан таркибини белгилаш;
  • Ассоциацияни қайта ташкил этиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш.

 

МАРКАЗИЙ БОШҚАРУВ

 

6.12. Конференциялар оралиғида Ассоциацияни бошқарув органи Марказий бошқарув ҳисобланади. Марказий бошқарув тарқибига хар бир Ассоциация  аъзоларидан ва ассоциацианинг ҳар бир бўлимидан биттадан вакиллари киради. Марказий бошқарув йиғилишлари заруратга қараб, аммо икки йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда Раис томонидан чақирилади. Марказий бошқарувнинг навбатдан ташқари йиғилиши Марказий бошқарувнинг 1/3 кам бўлмаган аъзолари талаби бўйича чақирилади.

6.13. Марказий бошқарув йиғилишида Марказий бошқарув аъзоларининг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдори қатнашса, у ваколатли ҳисобланади ва қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

6.14. Марказий бошқарув қарорлари йиғилишда оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овоз бериш шакли Марказий бошқарув йиғилишида белгиланади. Қабул қилинган қарорга қўшилмаган Марказий бошқарув аъзоси алоҳида фикрини ёзма равишда баён этишга ҳақли, у Марказий бошқарув йиғилиши баённомасига илова қилиниши лозим.

6.15. Марказий бошқарув йиғилишларини олиб боришни Раис амалга оширади.

6.16. Конференцияни мутлақ ваколатига тааллуқли масалаларни истисно этган ҳолда, Марказий бошқарув Ассоциация фаолиятининг барча масалалари бўйича қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.

 

Марказий бошқарувнинг мутлақ ваколатига қуйидагилар киради:

  • Ассоциациянинг ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш;
  • Конференция қарорларини бажарилишини таъминлаш;
  • Марказий бошқарув Кенгаши аъзоларини беш йил муддатга сайлаш ва уларнинг сон жиҳатдан таркибини белгилаш;
  • Ассоциациянинг Марказий бошқарув Кенгашининг ҳисоботини тасдиқлаш;
  • Ассоциация рамзини тасдиқлаш.

 

   МАРКАЗИЙ  БОШҚАРУВ  КЕНГАШИ

 

6.17. Марказий бошкарув йиғилишлари оралиғида Ассоциацияниг раҳбар органи Марказий бошқарув Кенгаши ҳисобланади.

6.18. Марказий бошқарув Кенгаши йиғилишлари Раис томонидан заруриятга қараб, аммо бир йилда бир мартадан кам бўлмаган равишда чақирилади. Марказий бошқарув Кенгаши навбатдан ташқари йиғилишлари Кенгаш аъзоларининг 1/3 қисмидан кам бўлмаган қисмининг талаби бўйича чақирилади.

6.19. Марказий бошқарув Кенгаши йиғилишида Кенгаш аъзоларининг 50 фоиздан кам бўлмаган миқдори қатнашса, у ваколатли ҳисобланади ва қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.

6.20. Марказий бошқарув Кенгаши йиғилишида қарор оддий кўпчилик овоз бериши билан қабул қилинади.

Марказий бошқарув Кенгаши ваколатига қуйидагилар киради:

  • Марказий бошқарув қарорлари ижросини таъминлаш;
  • Ассоциация иш режасини тасдиқлаш;
  • Марказий бошқарув йиғилишининг кун тартиби лойиҳасини тайёрлаш;
  • Марказий бошқарув кўриб чиқиши ва тасдиқлаши учун ҳужжатлар лойиҳаларини шлаб чиқиш, харажатлар сметасини тастиқлаш;
  • Ассоциация фаолиятини ривожлантириш стратегиясини белгилаш;
  • Ассоциация раис вазифасини бажарувчини тайинлаш;
  • Ассоциация бўлимлари тўғрисида низомини қабул қилиш;
  • Ассоциациянинг бўлимларини ташкил этиш, фаолиятини тўхтатиб туриш ва тугатиш;
  • Ассоциация аъзолигига қабул қилиш ёки аъзоликдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилиш.

6.21. Марказий бошқарув Кенгаши Конференция, Марказий бошқарув ва Ассоциация Раиси ваколатига кирмайдиган, исталган масалаларни кўриб чиқиб, карорларни қабул қилиши мумкин.

 

АССОЦИАЦИЯ  РАИСИ

 

6.22. Ассоциация фаолиятини бошқаришни ва уни манфаатларини ифодалашни Раис амалга оширади, Раис лавозимига фақатгина ногиронлиги мавжуд бўлган, ногиронлар жамоат ташкилотларида камида уч йил ишлаган шахс сайланиши мумкин.

6.23. Раис ваколатига қуйидагилар киради:

  • Ассоциация раҳбар органларининг қарорлари ижросини таъминлаш;
  • Ассоциация номидан ҳаракат қилиш ва унинг манфаатларини барча миллий ва халқаро органлар ва ташкилотларда ишончномасиз ифодалаш;
  • Ассоциация фаолиятига тааллуқли буйруқлар ва фармойишлар чиқариш;
  • Ассоциация молиявий ва юридик ҳужжатларини имзолаш;
  • Ассоциация номидан ишончномасиз битим ва шартномалар тузиш ва учинчи шахслар олдида Ассоциация манфаатларини ифодалаш;
  • Худудий бўлим раҳбарларини тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш;
  • Ассоциациянинг молиявий маблағлари ва мулкини бошқариш;
  • Банк муассасаларида ҳисоб рақамларини очиш ва ёпиш;
  • Ассоциация бошқарув органларига раҳбарлик қилиш ва уларни бошқариш;
  • Ассоциация корхоналарини ташкил этиш тўғрисида буйруқлар чиқариш ва ушбу корхоналар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва ишдан бўшатиш;
  • Марказий аппарат фаолиятига тааллуқли буйруқларни ва фармойишларни чиқариш ва имзолаш

 

МАРКАЗИЙ АППАРАТ:

 

6.24. Ассоциациянинг ижроия органи Марказий аппарат ҳисобланади, уни Ассоциация Раиси шакллантиради ва унга раҳбарлик қилади. Марказий аппаратнинг асосий фаолияти Ассоциация бошқарув органларининг ва Раис қарорларини ижросини таминлашдан иборат.

6.25. Ассоциация Раиси Марказий аппарат ходимларини ишга қабул қилади ва уларни амалдаги  қонунчилик ва меҳнат шартномаларида назарда тутилган  асослар бўйича ишдан бўшатади. Ассоциация Раиси Марказий аппарат  ходимларининг иш ҳақи миқдори ва тўлаш тартибини,  уларнинг лавозим бўйича мажбуриятларини белгилайди,  ўз ўринбосарларини тайинлайди.  Ассоциация Раиси Марказий аппарат ходимларининг штат жадвалини белгилайди ва тасдиқлайди.

Ассоциациянинг тузилмасига унинг ҳудудий бўлинмалари киради.

 

МЕҲНАТГА ОИД ЎЗАРО МУНОСАБАТЛАР:

 

6.26. Ассоциация  ходимларининг меҳнатга оид ўзаро муносабатлари ички меҳнат тартиби билан белгиланади.

6.27. Ассоциация  барча  ходимларига нисбатан меҳнат қонунчилиги, ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта талаблари татбиқ этилади.

 

ТАФТИШ КОМИССИЯСИ

 

6.28. Ассоциациянинг молиявий-хўжалик фаолияти бўйича назоратни амалга оширувчи, Ассоциациянинг назорат – тафтиш органи, тафтиш комиссияси ҳисобланади.

6.29.  Тафтиш комиссиясининг йиғилишлари заруратга қараб ўтказилади.

6.30. Тафтиш комиссияси аъзоси бир вақтнинг ўзида Ассоциациянинг бошқа раҳбар органи аъзоси бўлиши мумкин эмас.

6.31.Тафтиш комиссиясининг аъзолари Ассоциация бошқарув органларининг йиғилишларида маслаҳат овози бериш ҳуқуқи билан қатнашишга ҳақлидирлар.

6.32. Тафтиш комиссиясининг ваколатларига қуйидагилар киради:

  • Ассоциациянинг молиявий-хўжалик фаолиятини тафтиш қилиш;
  • Ассоциациянинг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш далолатномасини тасдиқлаш учун Конференцияга тақдим этиш.

6.33. Тафтиш натижалари ва тафтиш комиссиясининг таклифлари Конференция томонидан кўриб чиқилади ва тасдиқланади.

 

VII. АССОЦИАЦИЯНИНГ МУЛКИ ВА ВОСИТАЛАРИ

 

7.1. Ассоциация ҳамда унинг ҳудудий бўлимлар  ўз фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган исталган, муомалада тақиқланмаган ва чекланмаган,  мулкка эгалик қилиши мумкин.

7.2. Ассоциациянинг ҳамда унинг ҳудудий бўлимлар мулки ва воситаларини шакллантириш манбалари:

  • ихтиёрий бадаллар ва хайриялар;
  • тадбиркорлик фаолиятидан тушган тушумлар;
  • ресурсларни жалб этиш бўйича фаолиятдан келган ва турли тадбирларни ўтказишдан келган тушумлар;
  • Ассоциация корхоналарининг даромадидан келган тушумлар;
  • аъзолик бадаллари;
  • грант лойиҳалари, давлат ижтимоий буюртмалари, давлат субсидиялари;
  • нашрлик фаолиятидан келган тушумлар;
  • амалдаги қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа тушумлар.

7.3.Ассоциациянинг молиявий маблағлари ва мулкини Ассоциация номидан Раис бошқаради. Ассоциациянинг ҳар бир алоҳида аъзоси Ассоциацияга тегишли мулкка нисбатан мулк ҳуқуқига эга эмас. Ассоциация Раиси Марказий бошқарув Кенгаши тастиқланган даромад ва харажатлар сметасидан ортиқча маблағларни, кейинчалик йил якуни буйича тасдиқлаш шарти билан тасарруф қилади.

7.4. Ассоциациянинг тадбиркорлик ва бошқа фаолиятидан олинган даромадлар унинг аъзолари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин эмас ва фақатгина Ассоциациянинг мақсадларига эришиш учун ишлатилади.

7.5. Ассоциация аъзолари мулк ва пул маблағларини Ассоциация эгалигига текинга беришлари мумкин.

7.6. Ассоциация ўз мажбуриятлари юзасидан қонунларга мувофиқ ундиришга қаратилиши мумкин бўлган мол-мулки билан жавоб беради.

 

VIII. ҲИСОБГА ОЛИШ ВА ҲИСОБОТ

 

8.1. Ассоциация фаолиятини молиялаштириш манбалари ва маблағларни сарфлаш тўғрисидаги декларацияни, мавжуд аъзоларнинг сони тўғрисидаги маълумотни қўшган ҳолда, ҳар йили ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисида ҳисобот топширади.

8.2. Ассоциациянинг рўйхатга олган органга, солиқ ва статистик органларга ўз фаолияти тўғрисида  ҳисобот тақдим этади.

8.3. Ассоциация ўз фаолияти натижаларини ҳисобини юритади ва ўрнатилган тартибда рўйхатга олиш, солиқ ва статистик органларга ҳисоботлар тақдим этади.

8.4. Ассоциация фаолиятининг молиявий натижалари йиллик бухгалтерия ҳисоботлари асосида аниқланади.

 

  1. УСТАВГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТАРТИБИ

 

9.1.Ушбу Уставга ўзгариш ва қўшимчалар  Конференция қарори билан киритилади ва қонун билан ўрнатилган тартибда қайта рўйхатидан ўтказилиши лозим.

 

  1. X. АССОЦИАЦИЯНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ТУГАТИШ ТАРТИБИ

 

10.1. Ассоциацияни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

10.2. Ассоциацияни қайта ташкил этиш Конференция қарори бўйича қўшилиш, бирлашиш, бўлиниш, ажралиб чиқиш, ўзгартириш шаклида амалга оширилади.

10.3. Ассоциацияни  тугатиш ёҳуд конференция қарори бўйича, ёҳуд суд қарори бўйича, амалдаги қонунчилик билан назарда тутилган тартибда ва ҳолатларда амалга оширилади.

10.4. Ассоциацияни тугатилиши натижасида қолган мулк ва воситалар Конференция қарори бўйича қарз берувчилар талаблари қондирилгандан кейин Уставда кўзда тутилган мақсадларга йўналтирилади.

 

 

 

 

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Можно использовать следующие HTML-теги и атрибуты: <a href="" title=""> <abbr title=""> <acronym title=""> <b> <blockquote cite=""> <cite> <code> <del datetime=""> <em> <i> <q cite=""> <strike> <strong>